Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл машғулотларга қайтди.
Эсингизда бўлса, уэлслик футболчини “Вильярреал”га қарши ўйинда чап оёғи мушагида чўзилиш юз берган эди ва шу қатори у 10-15 кунга сафдан чиқган эди.
Шунингдек, Бэйл “Реал Сосьедад”, “Леганес” ва “Бетис”га қарши бўлиб ўтган ўйинларда майдонга тушмади.
Маълумот ўрнида, бугун қироллик клуби Каталониянинг “Эспаньол” клубига қарши майдонга тушади.