Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Купер ёки Арвеладзе?! Қай бирининг истеъфоси муҳимроқ?

Баҳо:
+5 | -

Иккига бўлинган мухлис ва журналистлар

Футбол бўйича қитъа чемпионати биз учун якунланган бўлсада, кўпчилик ҳалигача ўша турнир биз учун ижобий ёки салбий руҳда ўтгани ҳақида баҳслашмоқдалар. Дарҳақиқат, миллий терма жамоамиз мухлислари ва ҳатто журналистларимиз ҳам ҳозирда иккита лагерга бўлиниб олишган.

Бир томондагилар Купернинг услубини эски ва яроқсиз эканлиги ҳақида бонг урса, нариги томондагилар Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларидаги ижобий ўгаришларни ҳисобга олиб, Купернинг қолишини хоҳлашмоқда…

Тўғриси, Купер тоғадан ҳаммамиз ҳеч бўлмаса ярим финални кутган эдик. Афсуски, бу амалга ошмади, лекин ўйинимизда ўсиш кузатилди. Ҳақиқатдан ҳам баҳсли ҳолат юзага келмоқда…

Ўзбек футболи ривожи учун энг муҳим истеъфо ҳозирча Куперники эмас эканлигини наҳот сезишмаса?! Келинг, бошидан бошлайман…

Пахтакор ва Академия

Катта молиявий кучга эга бўлган «Пахтакор» янги инвесторлар ёрдамида профиссионал клубга айланиши кутилаётган эди. Айнан шу мақсадни амалга ошириш учун бош мураббий этиб тайинланган Шота Арвеладзе ҳозирча ишончни оқлай оламаяпти ва негадир бу фактор ҳеч кимни эътиборини тортмаяпти, чамамда. Ўзбек футболи учун терма жамоа мураббийлигиданда муҳимроқ масала ҳозирда Арвелазденинг истеъфоси эканлигини наҳот ОАВ «кўрмаяпти»? Юртимиз футболи учун катта суммадаги пуллар эвазига ҳам жамоага ҳеч қандай янги руҳ ёки янги услуб олиб кира олмаган мураббий билан танқидчиларнинг умуман иши йўқ.

«Шерлар»нинг Арвеладзе қўл остида ҳатто ички чемпионат ва кубок ўйинларидаги мағлубиятлари ўзларини «холис танқидчи» дея атайдиган ҳамкасбларимиз нигоҳини нечун тортмаяпти? Қизиқ-а? Эктор Куперку бизнинг футболга озгина бўлса ҳам «нимадир» олиб кира олди, лекин Арвеладзечи?

«Пахтакор» клуби янги даражага чиқиши учун олиб келинган мураббий нафақат, клубнинг, балки, ўзбек футболининг ҳам оёғига болта урмоқда. Халқ жамоаси саналган «шерлар» ҳар мавсумда 3 та ёки 4 та янги номни кашф этишар, шуларнинг ҳеч бўлмаса 1 нафари терма жамоа даражасидаги ўйинчиларга айланарди(Бабаяннинг термасини инобатга оламаганда) . Афсуски, «Пахтакор» жамоасининг юритаётган сиёсатидаги бурилиш ёш футболчиларнинг ўзларини кўрсатиш имкониятларини кескин пасайтириб юбормоқда. «Пахтакор» янги услубдаги футбол сиёсати билан ҳали ҳеч нарсага эриша олмади. Ўз ўйин услубини ташкиллаштириш у ёқда турсин, ҳатто, легионер танлашда ҳам ҳеч қандай янгилик қила олмади…

Тарафкашлик қиляпти демангу, ҳатто Жасур Абдураимов бошқарган «Пахтакор» ҳозирги «Пахтакор»дан кўра қизиқроқ эди. Тўғри, Абдураимов жамоасининг мағлубият ва дуранглари кўп эди, лекин, Абдураимов футболимиз келажагининг эгалари бўлган ёшларга ўзини тўлиқ кўрсатиш учун имконият яратиб берган эди.

Мен Эктор Купернинг кетишини ёҳуд қолишини ҳам тарафдори эмасман. Шунчаки деярли 35 миллион аҳолига эга давлатимизнинг футболи ривожланишини ҳудди сиздек хоҳлайман, холос.

Эктор Купер

Биз унинг кетиши орқали ҳеч нарса ютмаймиз! Фақат вақтдан ютказамиз… УФА агар Куперга жавоб бериб юборса, катта эҳтимол билан кунимиз яна маҳаллий мураббийларга қолади ва уларнинг тажрибасизлиги эвазига яна сўнгги турларда 1 очко ёки 2 та гол фарқи билан ЖЧдан қуруқ қолаверамиз.

Тўғри, Осиё кубогидаги иштирокимизни оқлаб бўлмайди, лекин бизнинг ҳозирча асосий мақсадимиз ЖЧ га чиқиш. Бунинг учун бизда ҳали 100 фоиз имконият бор. Шунчаки, сабр билан воқеалар ривожини кузатиш керак. Куперга жавоб бериб юборишга ҳозирча эрта! Шошмай турайлик…

Хулоса ўрнида

Биз бежиз Эктор Купер ва Шота Арвеладзени солиштирмадик. Зеро, ўзбек футболи ривожи учун истеъфо бериш керак бўлса, ҳозирча бу Купер эмас, Арвеладзе бўлгани маъқулроқ вариант!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 28.01.2019.
Ўқилди: 17445 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.