Хабарингиз бор, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинини Қримда ўтказмоқда.
Мазкур йиғин давомида наманганликлар назорат синов учрашувлари ҳам ўтказишмоқда. “Лочинлар” айни пайтгача 2 та ўртоқлик баҳси ўтказиб, “ТСК Таврия” (Симферополь) клубини 3:2, “Севастополь” (Севастополь) жамоасини эса 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Севастополликларга қарши кечган ўйиндан сўнг, “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис “Севастополь” ФК матбуот хизматига интервью берди. Қуйида ўша суҳбатни таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз.
Аввало, сизни бугунги ғалаба билан табриклаймиз. “Севастополь” билан бўладиган ўйинга ўз шогирдларингиз олдига қандай вазифа қўйгандингиз ва айни пайтдаги назорат-синов учрашувлариннг натижалари сиз учун муҳимми? Мақсадимиз битта - бўлажак чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш. Биз шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Бугун ўртоқлик баҳси ўтказган бўлсак, эртага тикланиш жараёнини амалга оширамиз, Сўнгра кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Режа бўйича иш олиб боряпмиз. Бугунги ўйин натижасидан қониқдим. Албатта, мазкур баҳсда йўл қўйилган хатоларни муҳокама қиламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ютуққа эришганимиз ижобий ҳолат. Бундан хурсандман. Йигитларга қойил, улар ғалаа қозониш учун ҳаракат қилишди. Шогирдларим айни пайтда кучли жисмоний юкламалар олишмоқда. Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Қримдаги машғулотлар қачонгача давом этади ва “Навбаҳор”нинг қишки йиғиндаги кейинги кейинги режалари қандай? 31 январь куни Қримда охирги ўртоқлик баҳсини ўтказамиз ва шундан сўнг, бу ердаги йиғинни якунлаймиз. Сўнгра, футболчиларга қисқа таътил берилади. Сўнгги йиғинни эса Туркияда ўтказамиз. У ерда кўплаб ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Кейин эса чемпионат старт олади.
Бизга машғулотлар ўтказиш учун яхши шароитларни яратиб берган ташкилотчиларга ва Евпатория шаҳри мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Яна имконият юзага келса, шу ерга келиб, тайёргарлик кўрамиз.













