Франция лига кубогининг 1/2 финал ўйинида “Монако” ярим ҳимоячиси Вильям Венкер “Генгам” футболчисига нисбатан қўполлик қилди.
30 ёшли футболчи учрашувнинг 14-дақиқасида Маркус Тюрамга қўполлик ишлатди ва учрашув бош ҳаками Жером Брисар видеоассистентлар билан маслахатлашган ҳолда унга қизил карточка кўрсатди.
Шу тариқа “Монако” сўнгги 4 та ўйинда 3 та қизил карточка олди.Аввалги қизил карточкани Налдо олган эди.