Италия кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган “Милан” – “Наполи” учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.
Россененрлар сафида “Женоа”дан “Милан”га яқинда кўчиб ўтган ҳужумчи Кшиштоф Пёнтек урди.
Полшалик футболчи ўзининг биринчи зарбасидаёқ гол урган бўлса. Ушбу голдан 16 дақиқа ўтгач у дублни расмийлаштирди.
Бу Пёнтекнинг “Милан”даги иккинчи голи бўлди ва бу голлар “Милан”га ғалаба олиб келди.
Милан – Наполи 2:0
“Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»
Голлар:1:0 – 10 Пёнтек, 2:0 – 27 Пёнтек.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Мусаккьо, Абате, Лаксальт, Лукас Пакета (Родригес, 85), Бакайоко, Кастильехо, Кессиэ, Борини (Чалханоглу, 60), Пентек (Кутроне, 79).
Наполи –Мерет, Максимович, Гулям, Малькюи (Кальехон, 85), Кулибали, Аллан (Уна, 46), Диавара (Мертенс, 58), Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье, Милик.
Огоҳлантиришлар:Малькюи (29), Милик (35), Кулибали (40).