Хабарингиз бор, Осиё кубоги ярим финал доирасида Япония ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечган учрашувда Эрон аламли мағлубиятга учради. Бугун шу мағлубият сабабларини биргаликда қидириб кўрамиз!
Яққол фоворитлик ва ортиқча босим
Осиё кубогининг гуруҳ баҳсларида деярли ҳамма гранд термалар катта қийинчилик билан ғалаба қозонишди. Эрон эса гуруҳдаги ўйинларини жуда чиройли ва ишончли ғалабалар билан бошлади. Ўзи шундоқ ҳам ОАВ Эронни турнирнинг яққол фоворити дея атаб, аввалдан уларга кубокни топшириб қўйганди. Ўз-ўзидан Эрон прессаси ва мухлислари жамоадан фақат ва фақат чемпионликни кутишни бошлашди. Бу эса ўз навбатида Эронлик футболчиларга икки хисса босим юклади. Оқибатда, футболчилар ўйин бошланишдан аввал рус тилида айтганда «Перегорели»…
Кейруш ҳам тактик, ҳам стратегик жиҳатдан Мориясуга ютқазиб қўйди.
Кейруш шогирдлари ўз услубига содиқ қолган ҳолда ҳимояда бехато ўйнаб, стандарларга катта урғу бериш билан учрашувни бошлашди. Эрон Кейруш даврида кучли жамоаларга қарши тўпни топшириб қўйиб қарши ҳужум ёки рақиб хатосидан унумли фойдаланиб кетиш эвазига анча мунча рақибларини (шу жумладан бизни ҳам) ер тишлатган эди. Бу сафар Япония мураббийи Ҳажиме Мориясу айнан Кейрушнинг услубини унинг ўзига қарши қўллади. Мариясунинг ўйин тақдирини ҳал қилган қарори биринчи голдан сўнг шогиртларини ўз зоналарида эмас, айнан майдон марказида Эрон термасини кутиб олишларини талаб қилди. Иккинчи голнинг юзага келишида марказдаги прессингнинг кучи Эронни хато қилишга мажбур қилди. Япония Эронга қарши стандарт вазиятларда жуда ишончли ва тартиблиўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди.
Эрон терма жамоасининг «касаллиги»
Таассуфлар бўлсинким, Осиё футболи «вақт чўзиш» «касаллигидан» бир неча йиллардан бери қутила олмаяпти. Бу ҳам етмаганидек, Эрон термаси сўнгги 5 йилликда Осиёга янги «касаллик» олиб кирди. Кеча айнан шу «касаллик» ҳуруж қилиб қолган пайтда Эрон ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Мана шу вазиятга эътибор беринг, 5 нафар футболчи ҳакамга босим ўтказишмоқда. Эрон термаси футболчиларга ҳос бўлмаган хатти-ҳаракатларининг қурбони бўлди.
Эрон термаси Кейрушни кетказиб тўғри қилдими?
Бугун ОАВ Эрон терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган янги мураббийлар рўйхатини эълон қилди. Энг қизиғИ шундаки Эрон матбуоти Кейрушннг кетишидан мамнун. Ҳозир аламли мағлубиятнинг таъсири остида қилинган қарор кейинчалик катта талофатларга олиб келиши мумкин. Бунга бизнинг футбол яққол «намуна» бўла олади. Биз ҳам бир пайтлар аламли мағлубиятга чидай олмай терма жамоамиз мураббийсини истеъфога чиқарган эдик. Оқибатда, ҳеч нарсага эриша олмадик…
Кейрушнинг кетиши Эрон терма жамоасининг фойдасидан кўра зарарига ишлаши аниқ. Янги мураббий, янги услуб, янги таркиб, янги тактика.
Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммасини йўлга қўйиш учун эса янги мураббийга кўп вақткерак бўлади. Бундан кўриниб турибдики, Эрон энди 3-4 йилсиз аввалги даражасига чиқа олмайди.