Кириш Регистрация

Ўзбекистон МОҚ делегацияси Япония Олимпия қўмитаси вице-президенти билан учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Япониядаги хизмат сафарини давом эттираётган Ўзбекистон МОҚ делегацияси бугун Япония Олимпия қўмитаси вице-президенти Ясуо Сайто билан учрашдилар.

Суҳбат давомида Я. Сайто Япония Олимпия қўмитаси раҳбарияти Ўзбекистон МОҚ томонидан кўрсатилаётган ташаббус ва фаолликни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, у 2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновнинг кунчиқар юртга ташрифи давомида япониялик ҳамкасби Ц.Такеда билан ўтказган учрашуви натижалари ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Ўзбекистон МОҚ вице-президенти Комил Рўзиев Япония Олимпия қўмитаси раҳбариятига Умид Аҳмаджонов номидан алангали саломни етказди ва Токио Олимпиадаси олдидан қўйилган мақсад ҳамда вазифаларни амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, Комил Рўзиев япониялик ҳамкасбига Ўзбекистон МОҚнинг Япониядаги маслаҳатчиси М.Бахриддиновни таништирди ва Токио 2020 Олимпия ўйинларидаги муваффақият йўлида Ўзбекистоннинг таклиф ва ташаббуслари ҳақида гапириб берди.

Томонлар ҳар икки мамлакат спортчиларини юқори савияли мураббий ва мутахассислар билан биргаликда тайёрлаш масаласини ҳам муҳокама қилдилар. Кейин эса спорт департаменти директори Ясухиро Накамори Ўзбекистон делегацияси вакилларини Олимпия ўйинлари учун тайёрланаётган спорт иншоотлари билан таништирди. МОҚ вакиллари яккакурашлар, жамоавий спорт турлари, теннис ва гимнастикага мўлжалланган спорт залларини кўздан кечирдилар.

Кейинги учрашув эса Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вакили, Кейо университети профессори Хироюки Ишида билан ўтказилди. Жаноб Ишида учрашув давомида 2018 йилнинг ноябрь ойида Тошкентда спорт тиббиёти бўйича ташкил этилган биринчи халқаро конференция ҳақида гапирди ва ташкилотчилик юқори савияда бўлганлигини қайд этиб ўтди.

Эксперт делегациямиз вакилларини Япония спорт тиббиётида эришилган ютуқлар билан таништирди ва 2019 йилги ҳамкорлик режаси бўйича ўз фикрларини билдирди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:32, 01.02.2019.
Ўқилди: 2287 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик