Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 0-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

«Металлург» ЦСКА билан назорат ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун иккинчи назорат учрашувини ўтказади. Бугунги рақиб анчагина жиддий – Болгариянинг 31 карра чемпиони, 11 марта мамлакат кубоги, 13 марта ҳарбийлар кубоги, 4 марта Болгария Суперкубогини қўлга киритган София шаҳрининг ЦСКА жамоасидир.

ЦСКА 1948 йилнинг 5 май санасида ташкил этилган. Аслида жамоа 1923 йилдан фаолият юритиб келган “Атлетик Слава”, 1944-48 йилларда “Чавдар” номи билан юритилган клуб базасида ташкил этилиб, икки йил мобайнида ЦДВ номи остида ўйнади. Кейинчалик жамоа номини “Народна войска”, ЦДНВ, “София гарнизони термаси”, ЦДНА, ЦФКА номларига ўзгартирди. 1989/90 йилги мавсумдан эътиборан ЦСКА номида фаолият юритиб келмоқда.

ЦСКА жуда номдор клуб эканлигини юқорида санаб ўтган унвонларидан билиб олиш мумкин. Клуб жами 59 та совринни қўлга киритган. Шунингдек, халқаро майдонларда ҳам муваффақиятли қатнашган. Европа чемпионлари кубогининг икки карра ярим финалчиси, бир мартадан Кубок эгалари кубоги ҳамда УЕФА кубокларида ҳам ½ финалда ўйнаган. ЦСКАни “Кўҳна қитъа”да “чемпионлар кушандаси” деб таърифлашади. Чунки, аксарият мавсумларда Европанинг энг номдор жамоаларини нуфузли турнирларда мағлубиятга учратиб, довруғ таратган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:53, 02.02.2019.
Ўқилди: 1931 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик