Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия чемпионати 22-туридан ўрин олган “Парма”га қарши баҳсда иккита гол уришга эришди.
Бу португалиялик футболчининг 22-ўйиндаги 16 ва 17 голлари бўлди.
Бундан 13 йил аввал туринликлар футболчиси бундан кўпроқ гол урган эди. Давид Трезеге 2005/06 мавсумда 22 та ўйинда 18 та гол урган.
Якунда у “А” Серияда тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни қўлга киритган. У 23 та гол билан Луке Тони (31) дан ортда қолиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” айни дамда “А” Серияда “Наполи”ни 9 очко ортда қолдириб биринчи ўринда кетмоқда.