“Бетис” бош мураббийи Кике Сетьен “Атлетико” ҳужумчилари Антуан Гризманн ва Альваро Мората ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Мен ким кучли эканлигини айта олмайман [Мората ёки Гризманн], лекин Альваро ажойиб футболчи эканлигини биламиз ва “Челси” у учун “Реал”га 80 млн евро берди.
У яхши жисмоний ҳолатда бўлмаса ҳам умидли футболчилардан бири. Альваро жамоадоши сингари ажойиб футболчи. Мората ва Гризманн – дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири”, - дейди Сетьен.