Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошланди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси матбуот хизмати 2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.   2019 йилги Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзида ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ходимлари рўйхати киритилган аризани 4 февраль кунидан 17 февралгача ЎзПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га жўнатишлари талаб этилади.   Аккредитацияга ариза бериш намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.   Маълумот ўрнида, 2013 йилда ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация бериш жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар батафсил кўрсатиб ўтилган.   Қайд этиш жоиз, аккредитация спортга ихтисослашган интернет-нашрлари ходимларига нашрнинг Ўзбекистон қонунчилигига асосан расман рўйхатдан ўтганлиги ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлишига қараб берилиши кўзда тутилган.    Таъкидлаб ўтамиз, 2019 йилги мавсум учун барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади. 
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:08, 04.02.2019.
Ўқилди: 2631 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.