“Реал” яримҳимоячи Лука Модрични жамоада олиб қолмоқчи.
As нашрининг хабарига кўра, қироллик клуби президенти Флорентино Перес хорватиялик футболчи билан шартномани яна 1-2 йилга чўзмоқчи.
Янги келушувга кўра, Модричнинг маоши ҳам ошади. Қолаверса, Перес Модрич фаолиятини “Реал”да тугатишини истамоқда.
Маълумот ўрнида, Модрич “Реал”да 2012 йилдан бери ўйнайди. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача амал қилади.