Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Илҳом Мўминжонов Азиз Турғунбоевдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланган

Баҳо:
+ | -

2018 йилнинг катта қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида ишлаб келган Илҳом Мўминжонов футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан 1 йилга дисквалификация қилинади. Бу ҳақдаги қарор ЎзПФЛ қошидаги Интизом ва одоб-аҳлоқ қўмитаси томонидан қабул қилинди.

Турғунбоев можаросини фақатгина Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича комиссиягина ҳал қила олмасди. Воқеага алоқадор бўлган барчага одилона санкциялар қўллаш учун ЎФА Интизом ва одоб-аҳлоқ қўмитасини ҳам ишга жалб қилди. Мазкур қўмита Илҳом Мўминжонов томонидан йўл қўйилган ҳамда касб этикасига тўғри келмайдиган бир қатор жараёнларни аниқлади.

Жумладан, Мўминжонов Азиз Турғунбоевни 2018 йилги мавсумда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишга кўндиради. Бироқ кейинчалик ундан ўз манфаатлари йўлида фойдалана бошлайди. Бирламчи, Мўминжонов ўз шогирдини футбол агентлари билан таништиради. Яъни, Турғунбоев Мўминжоновнинг тавсиясига кўра Александр Митрофанов бошчилигидаги агентлар билан ҳамкорлик қила бошлайди.

Митрофанов номидан битимни ўзбекистонлик Рустам Шоймардонов имзолайди. Суҳбат давомида Турғунбоев Митрофановни умуман танимаслигини, шартномани Шоймардонов билан тузганлигини айтди.

Мўминжонов эса бу ҳақда Турғунбоевдан яхшироқ маълумотга эга. Бироқ асосий деталларга келганда, у кўп нарсадан бехабар эканлигини қайд этмоқда. Мазкур битимдан Мўминжонов моддий манфаат кўрганми ёки йўқ деган саволга мураббий рад жавобини берди.

Иккинчидан, Мўминжонов ўзи бошчилик қилаётган “Навбаҳор” клубининг чемпионлик йўлидаги принципиал рақиби бўлган “Пахтакор” қарамоғига Турғунбоевни ўзи олиб боради. Бунда футболчи билан кўп йиллик эмас, бир йиллик шартнома тузилгани, энди эса футболчи янги жамоага эркин агент сифатида йўл олиши каби масалалар ётибди.

Яъни, “Навбаҳор” ўз кашфиётининг ортидан ҳеч қандай молиявий фойда кўрмайди. Мўминжонов юқоридаги келишувдан қандайдир манфаат кўргани борасидаги саволга ҳам рад жавобини берди. Бироқ мураббий ўзи учун рақиб бўлган клуб манфаатларига нима учун хизмат қилиб юрганини изоҳлай олмади.

Учинчидан, Мўминжонов “Навбаҳор”да футболчилар билан айнан ўзи ҳисоб-китоб қилгани аниқланди. Мураббийнинг асл вазифаси футболчиларнинг спорт формаси билан ишлаш бўлса-да, Мўминжонов клубда ҳисобчи ҳам бўлган ва ҳомийлар томонидан берилган маблағларни ўзи билганича тақсимлайверган.

Этика қўмитасининг даъвосига кўра, юқоридагиларнинг барчаси одоб-аҳлоқ нормаларига тўғри келмайди. Ўзи пул топаётган клуб манфаатларига хизмат қилиш ўрнига, унинг ичида туриб бошқа клуб билан олди-бери қилишни афзал кўрадиган мураббий вақтинчалик бўлса-да футболдан четда юргани маъқул деб топилди ва Мўминжонов 1 йилга футболдан дисквалификация қилинди.

Манба: Stadion
Киритилди: 15:17, 05.02.2019.
Ўқилди: 5265 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5126]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3471]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3471]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1906]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1410]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1401]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1382]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1373]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1352]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик