Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Қиличбозлик. Пойтахтимиз халқаро турнирга мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

15-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг дастлабки расмий мусобақаси бўлиб ўтади. Ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ташкил этиладиган I Очиқ чемпионатда Афғонистон, Тожикистон, Турманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон қиличбозлари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Баҳслар қиличбозликнинг ҳар учта йўналишида ташкил этилади ва унда 150 нафардан зиёд спортчи қатнашади.

Беллашувлар Ўзбекистон гимнастика федерациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу мусобақа Конфедерация томонидан ташкил этилаётган дастлабки турнир ҳисобланади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:51, 06.02.2019.
Ўқилди: 1419 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.