Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

«Андижон» жамоаси вилоят бўйлаб чипталар сотиладиган шахобчалар тармоғини йўлга қўймоқда

Баҳо:
+ | -

Биласиз, 2018 йилда клублар стадионлари ҳудудида ўз расмий дўконларини ташкил этишди. Ушбу амалиёт аксарият клублар учун энди-энди татбиқ этилаётгани сабаб айрим камчиликлар кузатилди.

Жумладан, кўп ҳолларда ишқибозлар ҳарид қилишни истаган клуб атрибутикалари сотиладиган дўконлар фақатгина ўйинлар вақтида фаолият кўрсатди, холос. Янги мавсумдан эътиборан ҳар бир клуб расмий дўкони ўйинлардан ташқари вақтларда ҳам мухлисларга хизмат кўрсатиши таъминланади. Қолаверса, стадионлардаги ўйинлар вақтида сотиладиган егулик ва ичимликлар нарҳи ҳам мақбул тарзда бўлиши назорат қилинади.

Шунингдек, Суперлига учрашувлари учун чиқариладиган чипталар эндиликда фақат стадион кассасидагина эмас, сайёр кассалар орқали одам гавжум жойларда ҳам сотилиши йўлга қўйилади.

Бу борада “Андижон” клуби маркетинг бўлими ажойиб тажрибани йўлга қўймоқда. Клуб ташаббуси билан Андижон шаҳри ва вилояти бўйлаб камида 50 дона ўйинлар учун чипталар сотиладиган шахобчалар ўрнатиб чиқилади. Бу орқали ўйинга келиш ниятидаги мухлисларга ўз яшаш жойлари атрофида ҳам учрашув чипталарини ҳарид қилиш имконияти тақдим этилади. Бундай шахобчалар асосан одам гавжум жойларда, бозор атрофларида ўрнатилиши кўзда тутилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:49, 08.02.2019.
Ўқилди: 2647 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.