"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Примеранинг 23-турида "Реал"га қарши учрашув олдидан мадридиклар устози Сантьяго Солари ҳақида фикр билдирди.
Ўйин 9 февраль куни "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.
"Соларини анчадан буён биламан. У фаолиятини тугатганида унинг мураббийи бўлганман. Ўшанда Сантьяго бизга катта ёрдам берган эди. Аргентиналик эканимиз учун тез-тез кўришиб турамиз, бирга тушлик қиламиз.
У бош мураббий бўлиб ишлашга арзийди. Солари яхши ишлай олишини исботлаб бўлди. Яна бир аргентиналикнинг юқори савияда ишлаётганидан хурсандман.
Бизи қийин ўйин кутиб турибди, биз Солари келганидан сўнг кучайган жамоага қарши ўйнаймиз. "Реал"да қанотлар зўр, Винисиус, Бэйл ва Лукас Васкес - ажойиб ўйинчилар. Карим Бензема - фантастик ўйинчи", - дейди Симеоне.