Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОЧЛ. «Пахтакор» ва унинг рақиблари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор 12-февраль санасида «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичи учун курашга киришади. Бугун «Пахтакор» ва унинг рақиблари имкониятлари ҳақида ҳақида қисқача тўхталамиз

«Пахтакор» ва унинг Трансфер сиёсати

Шоте Арвеладзе ўзининг ноодатий трансфер юришларида давом этмоқда. Кўпчилик мухлислар яхши савиядаги легионерни кутишаётган бир пайтда Садриддин Абдуллаев (30 ёш) ҳарид қилинди. Тиаго Базерра кетгач, унинг ўрни Марат Бикмаев билан тўлдирилди. Тўғри, Ҳамдамов ва Ҳамробеков сингари футболчилар ҳарид қилинди, лекин барибир нимадир камдек туюлқмоқда. Балки, Арвеладзенинг айнан шу футболчилар учун ўзининг режалари бордир. Балки, айнан шу футболчилар орқали кутилган натижани қайд эта олар. Ахир айтишадику натижага мураббий ЖАВОБ БEРАДИ. Биз «Пахтакор»нинг ОЧЛ даги юриши узоққа чўзилишининг тилакдошимиз.

«Пахтакор»нинг рақиби ҳақида

«Эйр Форс» клуби Ироқ чемпионатида чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Жамоа сафида бир нечта терма жамоа ўйинчилари ҳам мавжуд. Босим Қосим бошчилигидаги Ироқ клуби ўтган мавсумларда ОФК кубоги баҳсларида ажойиб ўйинлар кўрсатди. Умумий таърифлаганда, «чақилмас ёнғоқ» мисоли жамоа.Вазиятга реал кўз билан қарайдиган бўлсак, «Пахтакор» анча жиддий рақибга қарши майдонга тушмоқда. Ироқ чемпионати ҳозир айни қизиган паллада. Футболчилар тўлиқ формага кириб олишган ва Тошкентда осонликча таслим бўлмаслиги аниқ! Эслатиб ўтамиз, учрашув 12-февраль куниТошкентдаги «Пахтакор» стадионида соат 15:00 да бошланади.

Кейинги Бекат «Ан-наср» (БАА)

Насиб қилса, кейинги босқичдаги рақибимиз «Ан-наср» жамоаси бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Дубай шаҳринингжамоаси ўз чемпионатида ҳозирда 9- ўринда бормоқда ва пешқадамдан 18 очкога орта қолмоқда. КлубАлваро Негредо, Жуниор Дутра, Ронни Фернандес сингари ҳужумкор футболчиларга эга.

Бу клубнинг яна бир юлдуз футболчиларидан бири Франция терма жамоаси ва «Арсенал»нинг собиқ ўйинчисиЁан Кабай саналади. У «Ан-наср»нинг ҳужумларини бошлаб беришда катта ўрин тутади ва жамоа сўнгги пайтларда айнан шу футболчи атрофида шаклланмоқда.

«Ан-Наср»ни БАА да ҳужумдаги энг кучли жамоа деб аташади. Аммо, ҳимояда етарлича муаммолар мавжудлиги сабаб жамоа муҳим учрашувларда ҳимоячиларнинг хатолари эвазига очко йўқотмоқда.

Жамоа уй учрашувларини 12 минг мухлисга мўлжалланган «Ал-Мактум» стадионида ўтказади.Жамоани Сербиялик Иван Ёванович бошқариб келмоқда. У 2018-йил 19-январь санасида Каиро Занардининг( Бразилиялик) ўрнини эгаллади.

ОЧЛ га чиқиш имконияти

«Пахтакор» биринчи синовдан ўтиб олса, уёғига нимадир ўйлаб топса бўлади. Агар Арвеладзе «Ан-наср» жамоасининг ўйин услуби ва тактикасига қарши ўз тактик юриши орқали жавоб қайтара олса, «Шерлар» сафида ҳам яхши ижрочилар талайгина. Учрашув меҳмонда бўлишига қарамасдан, Арвеладзе шогирдлари ортиқча ҳаяжонга берилишмаса, бу жамоадан ўтса бўлади. Замонавий футболда енгиб бўлмас жамоалар қолмаганига анча бўлган… Умимий қилиб айтганда, «Пахтакор»нинг имкониятлари «Ан-Наср»никидан паст эмас. Асосийси, футболчилар ўзбек халқининг ифихори, фахри ҳисобланган клуб шарафини ҳимоя қилаётган эканлигини ич-ичидан ҳис қилиб туришса, ҳар қандай рақибдан ўта олишади.

Биз байроқдор жамоамизга ОЧЛ гуруҳ босқичи учун саралашдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Биз сенга ишонамиз, «Пахтакор»! Ёдингда тут, сен кеча пайдо бўлган жамоа эмассан, шонли тарихинг бор ва шу тарих ичида орттирган миллионлаб қоракўз мухлисларинг сенинг Халқаро майдондаги ғалабаларингга муштоқ, яна сени Осиё Чемпионлар Лигаси ҳам соғинган.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:29, 09.02.2019.
Ўқилди: 5857 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.