Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup" мусобақасида қатнашади.
Мазкур мусобақа 18-26 март оралиғида Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд каби терма жамоалари иштирок этади. Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд билан, Хитой эса Уругвай билан тўп суради. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади.
Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.
2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси ғолибга айланди.
Луиш Фигу "эл-класико"нинг аниқ ҳисоби ва гол муаллифларини тахмин қилди [4191]
«Хетафе»га қарши ўйинда захирадан тушган Беҳруз Каримовга неча балл қўйилди? [3689]
Флик "Реал"га қарши ўйинда кутилмаган қарор қабул қилиши мумкин [3030]
«Барселона»да иш ташлаш бошланди — «Реал»га қарши ўйин тақдири нима бўлади? [2582]
«Пахтакор» — «Ан-Наср» ўйинига чипталар нархи маълум бўлди [2434]
Моуриньо "Барселона" ҳужумини тўхтатиш учун асосий футболчини танлади [2424]
Кварацхелиянинг жароҳатидан сўнг Энрике ноодатий ечим топди [1936]
Инсайдер: "Эрлинг Холанд Испания чемпионатида ўйнайди" [1872]
Левандовски «Олтин тўп» учун курашдаги фаворитларни айтди [1823]
Холанд «Барселона» ёки «Реал»га ўтиш учун битта шарт қўяди [1549]













