Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Ла лига. «Атлетик» яна «Барселона»ни очколардан маҳрум қилди

Баҳо:
+ | -

Бильбао "Атлетик" клуби ушбу мавсумда иккинчи марта "Барселона" клубига мағлуб бўлмаяпти. Биринчи даврада "Камп Ноу"да бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, "Сан Манес"да ўтказилган бугунги баҳсда ҳисоб очилмади.

Мезбонлар мусобақа пешқадамига жиддий қаршилик кўрсатишди ва "Барса"га хавфли вазият яратиш учун деярли имкон беришмади. Аксинча, басклар 3-4та голга тортадиган ҳужумлар уюштиришди. Тер Штегеннинг маҳорати "кўк-анорранглилар"ни муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Шу тариқа, "Барселона" ва иккинчи ўриндаги "Реал" ўртасидаги очколар фарқи энди 6 очкони ташкил этмоқда.

Испания Ла лигаси, 23-тур
Атлетик – Барселона 0:0 (0:0, 0:0)
Атлетик – Яго Эррерин, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага, Берчиче, Беньят (Сан Хосе, 56), Дани Гарсия, Рауль Гарсия, Сусаета (Муниаин, 62), Де Маркос, Иньяки Уильямс (Кодро, 90).
Барселона – тер Стеген, Пике, Серджи Роберто, Нелсон Семеду, Лангле (Вермален, 88), Видаль (Аленья, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 75), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (52), Де Маркос (68), Лангле (72), Бускетс (78), Йерай Альварес (90).
Четлатиш: Де Маркос (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:40, 11.02.2019.
Ўқилди: 8433 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик