Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Uzbek Tigers» жамоаси фаолиятини тўхтади..ми?

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс сериялари WSB мусобақаларида иштирок этиб келган Ўзбекистоннинг «Uzbek Tigers» жамоаси фаолиятини тўхтатмоқда, дея хабар берди GoSport.uz.

Маълумотларга кўра, янги мавсумда Ўзбекистон бокс федерацияси WSB мусобақаларида иштирок этувчи жамоани молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилган. Бунда ҳаваскор бокс бўйича терма жамоанинг бошқа мусобақаларда иштирок этиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Ҳозирча мазкур хабар бокс федерцияси томонидан расман тасдиқланганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошида ҳам «Uzbek Tigers» жамоасининг тугатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ кейинчалик бу хабарлар инкор этилган ва жамоа мусобақада иштирок этганди.

2 февраль куни бокс федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Шерзод Тошматов истеъфога чиққан ва унинг ўрнига Сакен Пўлатов вице-президентлик лавозимини эгаллаганди.

Маълумот учун, «Uzbek Tigers» жамоаси 2016 йилдан буён WSB мусобақаларида иштирок этиб келади. Жамоа биринчи мавсумдаги иштирокидаёқ мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган ва бронза медаллари билан тақдирланганди. 2017 йилги мавсумда жамоа чорак финалга қадар етиб борган.

Манба: xs.uz
Киритилди: 13:40, 12.02.2019.
Ўқилди: 7535 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.