“Наполи” ҳимоячиси Рауль Альбиоль мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
31 ёшли футболчи ушбу ҳафта Лондондаги клиникалардан бирида чап тиззасини операция қилдирди.
Журналист Жанлука Ди Марцио испаниялик футболчи жароҳатидан фориғ бўлишига 6-8 ҳафтага кераклиги ҳақида хабар берди.
Бироқ Football Italia нашри Албиол қолган мавсумни ўтказиб юборишини ва сафга июнь ойида қайтиш эҳтимоли борлигини маълум қилди.