Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Кучеренко: «Янги мавсумда мухлислар учун қулайликлар яратилади»

Баҳо:
+ | -

"Насаф” бош менежери Сергей Кучеренко клуб матбуот хизматига янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

-2019 йилги мавсум учун ҳар жабҳада муносиб тайёргарлик тайёргарлик кўришга интилаяпмиз. Хабарингиз бор, ўн нафар футболчиларимз ОТЖ га таклиф қилинганидан сўнг Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги бош жамоамиз йиғинни дастлаб Қаршида, ҳозир эса пойтахтда олиб бормоқда. Биз эса ташкилий масалар бўйича шуғулланмоқдамиз. Хусусан асосий таркиб ўқув-машғулотлар йиғини базасида реконструция ишлари тугалланди. Ёшларимизнинг Батош қўрғончасидаги базасида нафақат ўринбосарлар жамоаси, балки меҳмон жамоа учун ҳам янги қулайликлар яратилмоқда.

-Ўринбосарларимиз жамоасининг тайёргарлиги ҳақида ҳам фикрларингизни билмоқчи эдик...

-Ўринбосарларимиз 26 январдан ўз қароргоҳларида йиғилиб икки маҳалдан машғулот олиб боришмоқда. Ўтган мавсум U-18 жамоасининг асосий ўзаги ўринбосарларимиз таркибига келиб қўшилишди. Хусусан ўринбосарлар мураббийлари штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Шу кунгача “Насаф” футбол мактабида фаолият юритган Элдор Мойлиев эндиликда Зафар Ҳолмуродов билан биргаликда ёшларимизни тарбиялашади. Ўринбосарларимиз ҳозирҚаршида “Вилоят ҳокими кубоги-2019”да қатнашишмоқда. Бу мусобақа ўринбосарларимиз учун мавсум тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

-“Марказий” стадионда ҳам таъмирлаш ишлари давом якунига етай деб қолди...

-Стадионимиз Республикадаги энг кўзга кўринган ўйингоҳлардан бири ҳисобланади. Бундай стадионни бунёд этиш осон эмас, уни ажойб ҳолда сақлаш унданда қийин иш. 2019 йилги мавсумга тайёргарлик ишлари нафақат жамоаларимизда, балки муҳташам стадионимизда ҳам давом этмоқда. Майдон ҳолатини сақлаш учун керакли минерал ўғитлар билан ишлов бериб ёпиб қўйганмиз. Бу йилги мавсум учун мухлисларга янгидан-янги қулайликларни яратишни режалаштирганмиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:34, 15.02.2019.
Ўқилди: 2600 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.