Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

МОҚ вакиллари Республика онкологик марказида даволанаётган болажонларга қувонч улашишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 15 февраль куни “Саратон билан касалланган болалар Халқаро куни” нишонланмоқда. Бу кунда хайрия акциялари, болалар онкологияси муаммолари билан таништирувчи турли тадбирлар ташкил қилинади. Ана шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, шунингдек, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори ва кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Рамзиддин Саидов бугун Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология радиология марказига ташриф буюришди. У ерда онкологик касаллик билан ҳасталанган болажонларнинг кўнглини кўтариш, уларга умид бағишлаш мақсадида эсдалик совғалари улашилди.

«Спортчилар бундай тадбирларда кўп иштирок этадилар. Аммо, мен ушбу марказга илк мароатаб ташриф буюрдим. Биз болажонлар ва уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни бироз бўлсада ёддан чиқаришларига ёрдам бериш мақсадида уларга совғалар улашдик. Болалар тезроқ соғайиб кетиб, ушбу коптокларни ўйнашсин, спорт билан шуғулланишсин ва соғлом бўлишсин», – деди Рамзиддин Саидов.

Дарҳақиқат, бугун онкологик марказ биносида ҳақиқий байрам ташкил этилди. Болажонларни кўллаб-қувватлаш учун нафақат Олимпия ҳаракати иштирокчилари, балки эстрадамиз юлдузлари, турли ташкилотлар вакиллари ҳам ташриф буюришди.

«Саратон билан касалланган болалар Халқаро куни”ни ташкил қилишдан мақсад – педиатр-шифокорларнинг савиясини ошириш, профессионал тиббиёт аҳли, фуқароларнинг ижтимоий масъулиятини юксалтириш ва болалар онкологияси ҳақида ўзаро фикр алмашишдан иборатдир. Болалар бизнинг келажагимиз. Биз уларнинг соғлом бўлишларини истаймиз. Афсуски, онкологик касалликни дастлабки босқичдаёқ билиб бўлмайди. Ўзбекистонда йилига 3000 нафардан ортиқ болалар онкологик касалликлар билан оғрийди. Бугунги кунда марказимиз 60 нафар болани қабул қила олади. Бугун Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ҳам болаларимизни табриклагани келишганидан жуда хурсанд бўлдик», – деди Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология радиология маркази директори ўринбосари Одилжон Аҳмедов Муҳаммеджанович.

Миллий олимпия қўмитаси саратонга чалинган болажонларнинг тезроқ соғайиб, соғлом хаётга қайтишларини тилайди. Шу билан биргаликда, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўнглини кўтариш, дардига малҳам бўлиш учун барча кеакли ишларни амалга оширга тайёр эканлигини маълум қилади.

 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:20, 15.02.2019.
Ўқилди: 1626 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.