Кириш Регистрация

«Динамо» «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган “Динамо” жамоаси бугун Суперлига вакили “Қўқон-1912” клубига қарши тўп сурди.

Ушбу баҳсдан икки кун олдин Даврон Файзиев шогирдлари “Сурхон”га қарши ўйин (3:0) ўтказишгани боис, мураббийлар штаби “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда ҳам аралаш таркибни майдонга туширди. Шу жумладан, қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов дастлабки бўлимда асосий, иккинчи бўлимда қатор ўзгаришларга қўл урди.

Дастлабки бўлимда қўқонликлар қатор имкониятларга эга бўлишганди, аммо ҳисобни “Динамо” жамоаси очди. Бобур Қосимовнинг голи танаффусга “Динамо”ни ғолиб сифатида олиб чиқди, 0:1.

Иккинчи бўлимда бош мураббий Даврон Файзиев захирадан майдонга туширган Қадамбой Нурметов ва Дамир Темировлар ўз сўзларини айтишди. 52-дақиқада “Динамо”да кўрикда бўлган хоразмлик ҳужумчи ҳисобни 0:2 кўринишга олиб келди.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас 54-дақиқада иқтидорли ёш яримҳимоячи Дамир Темиров ўз голи билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди, 0:3.

“Қўқон-1912” жамоасининг ҳам ўзгаришлари водийликлар ўйинини кучайтирди. Натижада Суҳроб Бердиев 71-дақиқада ҳисобни қисқартирди, 1:3.

74-дақиқада эса тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни яна қисқартирди, 2:3.

Ўйин якунигача ҳар икки томон ҳам ҳисобни ўзгартириш учун интилишган бўлса-да, “Динамо” якунда “Қўқон-1912” жамоасини мағлуб этди.

Назорат учрашуви. Тошкент, Чиғайтой стадиони.

16 февраль (шанба)

“ҚЎҚОН-1912” - “ДИНАМО” – 2:3 (0:1)

Голлар: Суҳроб Бердиев 71, Шаҳбоз Эркинов 74 - Бобур Қосимов 42, Қадамбой Нурметов 52, Дамир Темиров 54.

“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов, 97. Милош Николич.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 41. Жасур Ёқубов, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Динамо”: 16. Акрам Хўжаев, 4. Ҳакимхон Аъламхонов, 17. Отабек Нарзуллаев, 5. Аваз Агалиев, 23. Комил Шарофутдинов, Дилмурод Каримов, 22. Бобур Қосимов, 90. Шоҳруҳ Абдураимов, 10. Сардор Эминов, 19. Санжар Баротов, 50. Воҳид Шодиев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: 1. Шохрух Эшбўтаев, 2. Миркомил Локаев, 15. Қадамбой Нурметов, 18. Шерзод Жалилов, 20. Амир Сафаров, 21. Дамир Темиров, 9. Нозим Умуров, 24. Жасур Уринов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:08, 16.02.2019.
Ўқилди: 2248 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.