Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси (ЎЗБФ) раиси Баҳромжон Газиев ва Россия замонавий бешкураш федерацияси (РЗБФ) президенти Вячеслав Аминов Москва шаҳридаги Олимпия қўмитаси биносида икки мамлакат федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари томонидан Олимпия ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, спортнинг ахлоқий ва этик қадриятларини асраш, спорт фаолиятининг барча босқичларида адолатли ўйин тамойилларини изчил қўллашда ҳамкорлик қилиш ва ҳар қандай кўринишдаги дискриминация, жумладан, ирқ, миллат, жинс ва ёшга доир камситишларни қоралашни кўзда тутади. Шунингдек федерациялар допингга қарши кураш бўйича ҳамкорлик қилади, халқаро спорт майдони ва бошқа соҳаларда ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Учрашув давомида Вячеслав Аминов замонавий бешкураш мамлакатимизда яхши истиқболга эга эканлиги ҳақида гапирди.

«Биз Ўзбекистонни бешкураш оиламизнинг янги аъзоси сифатида кўришдан хурсандмиз. Биз ЎЗБФ раиси Баҳромжон Газиев билан кўплаб масалаларни муҳокама қилдик ва ўйлашимча, бешкураш Ўзбекистонда яхши истиқболга эга бўлади. Россия эса ҳам маслаҳат билан, ҳам амалий жиҳатдан, масалан, мураббий ва спорт мутахассислари томонидан қўллаб-қувватлашда ёрдамга шай», – деди Вячеслав Аминов.

Баҳромжон Газиев эса бешкураш орқали Ўзбекистонда бошқа Олимпия спорт турлари ҳам ривожланиши ҳақида гапирди.

«Россия – бешкураш бўйича жаҳон етакчиларидан бири. Ўзбекистонда спортнинг бу тури эндигина ривожланмоқда. Бешкураш беш Олимпия спорт тури – сузиш, қилиқчбозлик, конкур, югуриш ва ўқ отишдан иборат эканлиги жуда муҳим. Бешкурашни ривожлантирар эканмиз, бу бошқа Олимпия спорт турларининг тараққиётига ҳам ўзига хос туртки бўлади.

Биз ташкилотларимиз ўртасида ўзаро узвий дўстона алоқалар ўрнатилишига келишиб олдик. Бу қўшма йиғилишлар, икки томонлама учрашувларни ўтказиш, бизнинг спортчи ва ҳакамларимизни Россияда бўлиб ўтадиган мусобақа ҳамда семинарларга таклиф қилишда ўз аксини топади. Вақти келганда эса биз ҳам россиялик бешкурашчиларни Ўзбекистонга таклиф қиламиз. Ишончим комилки, Россия ва Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли бўлади», – деди Баҳромжон Газиев.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:33, 16.02.2019.
Ўқилди: 1366 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3358]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3193]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3139]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3139]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2979]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2814]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2809]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2077]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1991]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1963]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик