Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Торрес, Куадрадо... совуқда музлаганлар ёхуд АПЛ клубларининг қишки трансферлардаги хатолари

Баҳо:
+ | -

Энг қимматга тушадиган хатолар одатда қишки трансфер ойнасида бўлади, чунки вақт оз, жамоани эса кучайтириш шарт. Эътиборингизга ушбу холатдан азият чекган топ-5 футболчиларни намойиш этамиз.

5. Гидо Каррильо (“Монако”дан   “Саутгемптон”га, 19,1 млн. фунт, 2018 йил)

Ван Дейкни 75 млн. фунтга сотгач, “Саутгемптон” АПЛ аҳлига ўз амбициялири йоқотмаганини кўрсатиб кўймоқчи бўлди.

Бу йўлда “Манако”га 2017 йилда Лига 1 ни забт этишга ёрдамини аямаган Гидо Каррильо танлади,аммо Пеллегринога “Эстудиантес” орқали яхши таниш бўлган аргентиналик, янги жамоага мослаша олмади. 7 та ўйинда майдонга тушиб, эсда қоларли ҳеч нарса қила олмади. Марк Хьюз  жамоага келгач унга имконият берди, лекин уйинчи ишончни оқлай олмади ва “Леганес”га қўйиб юборди.

4. Константинос Митроглу (“Олимпиакос”дан “Фулхэм”га, 12,4 млн. фунт, 2014 йил)

2014 йилда “Фулхэм” ўзи учун рекорд сумма 12.4 млн. фунт эвазигага “Олимпиакос”дан Константин Митроглуни  сотиб олди, у билан бирга Джон Хейтинг ва Льюис Хотлбини жамога таклиф қилди.

Рене Мёленстен бошчилигида Митроглуни порлаши кутилган эди, лекин АПЛни босимини  грециялик футболчи кўтара олмади.

Феликс Магат  жамоага келгач  Митроглуни унча хушламаслигини яшириб ўтирмади ва атиги 1 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушурди. Тез орада “Олимпиакос” футболчини яна ўз сафига қўшиб олди.

3. Хуан Куадрадо (“Фиорентина”дан “Челси”га, 23,3 млн. фунт эвазига,2015 йил)

 

2015 йилда “Челси” учун ажойиб трансфердек эди, лекин Хуан Куадрадо ўзини кўрсата олмади. А Серия ишқибозлари ўрганиб қолган даражага АПЛда чиқа олмади. Англияда колумбиялик футболчи  кўп қолмади 2 ижарадан сўнг “Ювентус” Куадрадони 20 млн. евро эвазига Туринга олиб кетди. 

2. Энди Кэрролл (“Ньюкасл”дан “Ливерпуль”га, 35 млн. фунт. 2011 йил)

 

Торресни  50 млн. фунтга сотиб олиб, 3,5 мавсумга 20 гол сотиб олганидан  жуда ҳафа бўлган “Челси” мухлислари устидан кулишган “Ливерпуль” мухлисларининг қувончи кўпга чўзилмади:  35 млн фунтга сотиб олинган Энди Кэрролл 58 ўйинда атиги  11 гол урган эди. Уни жамоа ўйини мос тушмайди дейишди, лекин ушбу келишув энг омадсиз трансфер сифатида кўп колмади, чунки мерсисайдликлар Марио Балотеллини сотиб олишди.

1.Фернандо Торрес (“Ливерпуль”дан “Челси”га, 50 млн. фунт. 2011 йил)

Юқорида эслаб ўтганимиз 3,5 мавсумда 20 та гол, Абрамович ҳайратда... қандай умидларда сотиб олинганди-я.

Торреснинг юлдузли дамлари “Челси”га ўтгач тўдаги десак ҳам бўлаверади. Испаниялик футболчи ўз ўйинини топиб олишга бир-неча жамоаларга ижарага кетди, лекин фойдаси бўлмади.

Фернандонинг “Челси” сафида энг эсда қоларли вазият деб: “ Барселона” дарвозасига сўнгги дақиқаларда урган голини кўрсатишимиз мумкин, бу голни аристократлар мухлислари хали жуда кўп эслашади.

Жаҳонгирмирзо Сотиболдиев

Манба: Stadion
Киритилди: 17:26, 16.02.2019.
Ўқилди: 4341 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.