Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Саудия Арабистони шаҳзодаси «МЮ»ни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олишга қизиқиб қолган. Англия клуби учун қироллик оиласи аъзоси 3,8 миллиард фунт стерлинг (4,3 млрд евро) тўлаши мумкин. Бу ҳақида The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, бин Салмон «МЮ»ни янги мавсум бошланишига қадар сотиб олишни истамоқда. Агар ушбу келишув амалга ошса, жамоанинг ҳозирги эгалари яъни Глейзерлар оиласи 2,2 миллиард фунт стерлинг (2,51 млрд евро) соф фойда олишади.

Бундан аввал британия матбуоти Глейзерлар «Манчестер Юнайтед» клубини сотишни исташмаётганини хабар берган эди. Шунга қарамай манба саудиялик шаҳзоданинг таклифидан кейин ушбу қарорларидан қайтиши мумкинлигини айтмоқда.

«Манчестер Юнайтед» клуби 26 турдан кейин мусобақа жадвалида 4-поғонани бан этмоқда. Улар етакчи «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клубларидан 14 очко ортда қолмоқда.

Манба: The Sun
Киритилди: 22:33, 16.02.2019.
Ўқилди: 6442 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.