“Ювентус” яримҳимоячиси Эмре Жан Криштиану Роналду ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Менинг оилам ва дўстларим мендан Роналду қандай инсон эканлигини кўп сўрашади. У ажойиб инсон, унинг барча билан муносабати яхши.
У камтар йигит ва ўзини ҳеч қачон бошқалардан баланд кўрмайди. Тўғриси унинг дўстона муносабатини кўриб ҳайрон бўлдим”, - дейди Жан.