Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-0 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Ўзбекистон ОТЖ Испаниядаги йиғин доирасида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳридаги йиғин давомида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Бугун Любинко Друлович шогирдлари “La Finca” стадионида Швейцариянинг “Делемон” клубига қарши назорат учрашуви ўтказди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

ОТЖ 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, кейин ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида голларга Ислом Қобилов ва Бобур Абдухолиқовлар муаллифлик қилди.

Шунингдек, ОТЖ футболчилари ҳакамнинг “Делемон” дарвозасига белгиланган пенальтисини голга айлантира ололмади.

Эслатиб ўтамиз, олимпия терма жамоаси энди 21 февраль куни "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида 2020 йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади.

Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, ОТЖ аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: UFA
Киритилди: 23:43, 17.02.2019.
Ўқилди: 4622 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик