Италия чемпионатининг 24-тури доирасида кеча оқшом 2та ўйин бўлиб ўтди.
"Интер" ўз майдонида "Сампдория"ни қабул қилиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Барча голлар ўйиннинг сўнгги қисмида, 5 дақиқа оралиғида киритилди. Дастлаб мезбонлар ҳисобни очган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Габбьядини мувозанатни тиклади. Орадан яна 3 дақиқа ўтиб эса "нерадзурри" ярим ҳимоячиси Наингголан рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалабага келтирди.
"Наполи" эса ўз уйида "Торино"ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига йўл топа олмади — ўйинда ҳисоб очилмади.
Натижада "Ювентус" ва "Наполи" очколари ўртасидаги фарқ 13 очкога етди. "Интер" эса неаполликлардан 7 очко ортда қолмоқда.
Италия чемпионати, 24-тур
Интер – Сампдория 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 73 Д`Амброзио, 1:1 – 75 Габбьядини, 2:1 – 78 Наингголан.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Далберт, Гальярдини (Жоау Мариу, 59), Брозович, Политано (Кандрева, 69), Наингголан (Весино, 89), Перишич, Мартинес.
Сампдория – Аудеро, Берешиньски (Сала, 81), Тонелли, Андерсен, Мурру, Прат, Экдаль (Роналду Виейра, 81), Линетти, Сапонара (Габбьядини, 75), Дефрель, Куальярелла.
Огоҳлантиришлар: Д`Амброзио (17), Перишич (24), Линетти (28), Шкриньяр (31).
Наполи – Торино 0:0 (0:0, 0:0)
Наполи – Оспина, Малькюи, Максимович, Кулибали, Хюсай, Кальехон (Мертенс, 69), Фабиан Руис (Верди, 70), Аллан, Зелиньски, Милик, Инсинье.
Торино – Сиригу, Иццо, Нкулу, Моретти, де Сильвестри, Ансальди (Париджини, 78), Ринкон (Мейте, 55), Лукич, Айна, Беренгер (Базелли, 63), Белотти.
Огоҳлантиришлар: Инсинье (45), Ринкон (45), Моретти (58), Кулибали (60), Аллан (65), Айна (71), Хюсай (82), Малькюи (90).