Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Челси» бу ҳафтада Саррини истеъфога чиқариши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Маурицио Саррининг тақдири ушбу ҳафтада ҳал бўлиши мумкин.

Лондонликлар ўзлари иштирок этаётган учта Кубок мусобақаларининг биридан чиқиб кетишса, мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин. Жамоа бугун Англия кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга чиқади. Шунингдек, пайшанба куни "Челси"ни Европа лигаси 1/16 финал босқичида «Мальмё»га қарши жавоб ўйини кутиб турибди. Якшанба куни эса Сарри шогирдлари «Манчестер Сити»га қарши Англия лига кубогининг финалида тўқнаш келишади.

Футболчилар Саррининг истеъфоси яқин эканини ҳис қилишмоқда. Мутахассиснинг тақдири борасидаги якуний қарор «Челси» хўжайини Роман Абрамович ва клуб директори Марина Грановская томонидан қабул қилинади.

Лондонликлар АПЛ доирасидаги сўнгги 4та ўйиннинг 3тасида ютқазишди. Бундан ташқари, Сарри ўтказаётган машғулотлар футболчиларга маъқул келмаяпти.

Мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин («Тоттенхэм»га қарши ўйинда) Сарри футболчиларни алоҳида йиғилишга чақирди. «Борнмут»га қарши баҳсдаги (0:2) мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни кийиниш хонасига қамаб олиб, 50 дақиқа давомида суҳбатлашди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 21:43, 18.02.2019.
Ўқилди: 6243 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.