Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

ОЧЛ. «Пахтакор» гуруҳ босқичига йўл олди!

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичини муваффақиятли босиб ўтиб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Тошкентликлар бугун Бирлашган Араб Амирликларида "Ан-Наср" клуби меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида ҳакам Ҳамробеков тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблади ва "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Альваро Негредонинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўйин давомида тўп назорати тошкентликлар томонида бўлди. Вакилларимизнинг уринишлари 31-дақиқада ўз самарасини берди. Ҳамдамов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма бераётганида тўп "подкат" ташлаётган ҳимоячининг қўлига тегди. Япониялик рефери бу сафар мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Черан ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида эса вакилларимиз ҳисобдаги фарқни оширишди.  Ҳамдамов чап қанотдан ҳаволатиб берган узатмани Марат Бикмаев бош билан 3-4 метр масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб Садриддин Абдуллаев ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани боис, япониялик ҳакам "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Альваро Негредо бу сафар кучли ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг қолган қисми анча қизиқарли кечди. Ҳар иккала жамоа кўплаб вазиятлар яратишди. Айниқса, Арвеладзе шогирдлари қарши ҳужумлари анча хавфли бўлди, аммо сўнгги паллада аниқ пас бера олмаслик туфайли ҳужум гол билан якунланмади.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса тўққизликка кираётган тўпни Санжар Қувватов катта маҳорат билан қайтариб қолганини таъкидлаш лозим.

Шу тариқа, "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

ОЧЛ, 3-саралаш босқичи,
«АН-НАСР» (БАА) - «ПАХТАКОР» 1:2 (0:1)
Голлар: Негредо (58-пенальти) — Драган Черан (31-пенальти), Марат Бикмаев (50)
Фойдаланилмаган пенальти: Негредо (15, ноаниқ)
Огоҳлантиришлар: Холид Жалол (46) — Одил Ҳамробеков (14)
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Дилшод Раҳматуллаев 65), Одилбек Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев 72), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев 81)
"Ан-Наср": Иброҳим Эсса, Маҳмуд Ҳамис, Аҳмад Иброҳим, Масъуд Сулаймон, Муҳаммад Иброҳим, Жон Умари, Холид Жалол, Тариқ Аҳмад, Ронни Фернандес, Сержио Дутра, Альваро Негредо (с)
Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара (Япония), Рован Армуғон (Ҳиндистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Умар Абу Лум (Иордания).
Учрашув комиссари: Ту Ксилианг (Хитой).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:57, 19.02.2019.
Ўқилди: 5796 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.