Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

АПЛ ўйинларида Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи реклама намойиш қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 27-туридаги «Бернли»–«Тоттенҳэм» учрашуви вақтида майдон четидаги электрон шитлар орқали Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи реклама эълони намойиш қилинди.

Реклама матнида «Life is too short not to visit Uzbekistan» дейилган бўлиб, жумла «Ҳаёт жуда қисқа, Ўзбекистонга келишга улгуриб қолинг» маъносини англатади. Эълонда, шунингдек, 64 давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаси талаб этилмаслиги тарғиб қилинди.



Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан Kun.uz’га маълум қилишларича, қўмита вакиллари АПЛнинг иккита ўйинида LED-экранларда Ўзбекистон ҳақида реклама намойиш қилиш учун «Lagardere sport» компанияси билан музокаралар ўтказишган. Натижада 23 февраль кунги «Бернли»-«Тоттенҳэм» (2:1) ва «Лестер»-«Кристал Пэлас» ўйинлари вақтидаги реклама кампанияси бўйича келишувга эришилган. Лестер шаҳридаги ўйин Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланди.



«Икки ой аввал Англия Премьер-лигаси вакиллари билан тўғридан-тўғри алоқага чиқдим, улар билан музокаралар олиб бориб, лиганинг иккита ўйинида  бепул реклама бўйича келишувга эришдим», — деди қўмита мутахассиси Беҳруз Ҳамзаев.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб жами 64та давлат фуқаролари учун визасиз режим амалга кирди. Президентнинг 5 январдаги «Ўзбекистонда туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан 30 кунгача бўлган муддатга визасиз кириш тартиби жорий этилган мамлакатлар сони 19тадан 64тага етди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 23:29, 23.02.2019.
Ўқилди: 6397 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик