Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Умид Аҳмаджонов Шавкат Мирзиёевнинг муҳим топшириғини бажаришга киришди

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 24 февраль куни Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Меҳмон Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида AIBA президенти Ғофур Раҳимов, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан кутиб олинди.

Ал-Сабах билан бирга делегация таркибида Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари-2018 директори Ҳайдар Фармон, ОCA котиби Льюсен Альварез ҳам Ўзбекистонга келди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга қилинган мурожаатномада юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганди. Давлат раҳбари ўшанда Ўзбекистон Осиё ўйинларини ўтказа олишга қодир мамлакат эканлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтгандилар.

Шу муносабат билан Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти бу борадаги лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни бошлаб юборган. Бу бўйича 2030 йилги Осиё ўйинларини Тошкент ва Самарқандда ўтказиш бўйича ариза Осиё Олимпия Кенгашига тақдим этилган. 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун Ўзбекистондан ташқари Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятларини кенг муҳокама қилиш мақсадида Ал-Сабах бошчилигидаги делегация икки кун давомида юртимизда бўлади. Яхши биласиз, Осиё ўйинларини ўтказиш ва қабул қилиш – йирик лойиҳа ҳисобланади. Ташкилотчилик масалаларида ўзига яраша янгиликлар ва бошқа жиҳатлар мавжуд.

Мусобақа учун спорт иншоотларини қуриш, Олимпия шаҳарчаси, логистика, қулай транспорт маршурути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш, трансляция ва бошқа масалалар шулар жумласидандир. Учрашув давомида айнан шу каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 22:11, 24.02.2019.
Ўқилди: 14205 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.