Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

PEPSI 2019 йилда ҳам Ўзбекистон Суперлигасига титул ҳомий бўлади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Профессионал футбол лигаси ҳар томонлама томошабоп ва рақобатга бой миллий чемпионат ташкил этиш, Суперлига брендини оммалаштириш, кенг жамоатчиликда ўзбек футболига бўлган эътиборни ошириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ўтган мавсум ўзбек футболи тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг титул ҳомийсига эга бўлганини биласиз. Дунёга машҳур PEPSI компанияси Суперлигага титул ҳомий бўлиш таклифини ўртага ташлади ва якунда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда PEPSI ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича шартнома имзолашди. Натижада 2018 йилги мавсумда Суперлига учрашувлари пайти PEPSI бренди ўйин ўтадиган стадион, унинг атрофи ҳамда телевидениеда муваффақиятли реклама қилинди.

Ортда қолган 2018 йилги мавсум давомида Профессионал футбол лигаси ўзини яхши ҳамкор эканини кўрсата олди. Қолаверса, 2018 йилда миллий чемпионатимиз ўйинлари аввалги йиллардан фарқли ўлароқ ташкилотчилик ва томошабоплик жиҳатидан олдинга қадам ташлади. Ўйинлар трансляцияси сони ортди. Натижада Суперлига учрашувларига мухлисларнинг ўртача ташрифи сони деярли 2 баробарга ўсиши кузатилди.

Бундай кўрсатгичлар юртимизда фаолият олиб бораётган қатор ташкилот ва компанияларни бефарқ қолдирмади. Профессионал футбол лигаси 2018 йил якунига келиб, Суперлигага титул ҳомийлик қилиш бўйича бир нечта манфаатли таклифлар қабул қилди. Шулар қаторида PEPSI компанияси ҳам 2018 йилги ҳамкорлик икки томон учун ҳам самарали кўриниш олганини эътироф этиб, ўзаро ҳамкорликни 2019 йилда ҳам давом эттириш истагини билдирди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз ўрнида PEPSI компаниясининг миллий футболимизга бўлган эътибори, ички чемпионатимиз юқори дивизионига 2018 йилда биринчи бўлиб титул ҳомий бўлиш истагини билдиргани ва ортда қолган йилда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида Профессионал футбол лигасининг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлаганини инобатга олиб, айнан PEPSI брендининг Суперлигага 2019 йилда ҳам титул ҳомий бўлишига қарор қилди.

Шу тариқа, PEPSI 2019 йилда ҳам Суперлигага титул ҳомийлик қилишда давом этади. Чемпионат номи эса барча манбаларда PEPSI Суперлига дея кўрсатилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:54, 25.02.2019.
Ўқилди: 2804 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6128]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2975]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2936]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2548]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1985]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1894]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1869]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1719]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1505]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик