Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Локо» легионерларсиз ҳам кучли! Андрей Фёдоров билан (Интервью)

Баҳо:
+ | -

«Супер кубок» баҳси якунлангач, матбуот анжуманининг биринчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди. Бу орада биз Андрей Фёдоровни биз учун интервью беришга кўндирдик.

Авваламбор, ғалабалар муборак бўлсин. Бугунги учрашувда «Локо»нинг камчиликларини кўрдингизми?

(Кулади) Табрик учун раҳмат. Саволга келсак, албатта, биз бу хатолар устида ишлашда давомэтамиз.

Марат Бикмаев кетгач, унинг позициясини кимга ишониб топширасиз?

Бизда Абдухолиқов ва Райеватс вариантлари бор. Ўйлашимча, улар бу мавсум ўзларини кўрсата олишади.

ОЧЛ да клуб гуруҳдан чиқа олмаяпти, бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

Тўғриси, айнан шу оғриқли камчилик устида ишлаяпмиз. Умид қиламан бу мавсум гуруҳдан чиқишни уддалаймиз.

Клуб нима учун савияли легионер ҳарид қилмади?

Йўқ нега энди, Райеватс борку?

У бизнинг чемпионатда бошқа клуб сафида ҳам тўп тепган. Мухлислар учун у легионер мақомида эмас. Мисол учун жанубий америкалик ҳужумчилар ёки европалик ярим ҳимоячиларни нега ҳарид қилмадингиз?

(Кулади) Мен бунга ҳожат йўқ деб ўйлайман. Клуб ҳозирги таркиби билан ҳам кучли.

Демак, сиз учун савияли легионерларсиз ҳам «Локоматив» таркибини кучайтириш мумкин?

Албатта, бу таркиб  «Локоматив» тарихида энг кучлиси.

Бу мавсум клуб олдига қўйилган энг муҳим вазифа нима?

Бу клуб мендан олдин ҳам, мендан кейин ҳам ҳамма фронтда ғолиблик учун курашади.

Ўзбекистон чемпионатида қайси футболчининг ўйинлари сизга кўпроқ ёқади?

Акмал Шораҳмедовнинг ўйинларини ёқтираман. Бугунги учрашувда ҳам рақибларимиз сафида энгяхши ўйнаган Акмал бўлди.

Суҳбат учун раҳмат, ғалабаларингиз давомли бўлсин.

Сизларга ҳам Омад

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 25.02.2019.
Ўқилди: 2964 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.