Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сантьяго Солари: «Барселона»га қарши фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи «Барселона»га қарши бўладиган Испания кубоги ярим финал босқичи доирасида бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мазкур ўйин эртага тунда — Тошкент вақти билан 01:00да «Сантьяго Бернабеу»да бошланади.

Мухлисларга мурожаат
«Бу ажойиб ўйин бўлади — испан футболи класикоси. Мен ҳамиша Испанияни ажойиб футбол мамлакати деб ҳисоблаганман. Футбол — бу Испанияни ажойиб мамлакатга айлантирадиган унсурлардан бири. Мухлислар, стадионга ташриф буюринг. Сиз — асосий таркибнинг алмаштириб бўлмас ягона ўйинчисисиз».

Гарет Бэйл ҳақида
«Биз эртанги ўйинга бор эътиборимизни қаратяпмиз: ажойиб ўйин бўлади. Сафарда ажойиб ўйин намойиш қилиб, дуранг ўйнадик. Ҳозир эса барча, жумладан, Гарет ҳам бор эътиборини эртанги ўйинга қаратган».

Бэйлга интизом етишмаяптими?
«Яна такрорлайман, бор эътиборимизни эртанги ўйинга қаратганмиз. Барчамиз якдилмиз. Мақсадимиз аниқ: финалга чиқиш. Шу мақсад йўлида кўп ишладик. Финалга чиқиш учун ҳақиқатан ҳам кўп меҳнат қилиш керак эди.

«Реал» Мессидан қўрқадими?
«Ғолиб чиқишни истаган жамоа бундай ўйламайди. Биз мусобақа иштирокчилари курашиш орқали мароқланамиз. Майдонга эса курашиш ва ғалаба қозониш учун чиқамиз. Дуранг ёки мағлубият ҳақида ўйламаймиз».

Чап қанот ҳимоячиси ҳақида
«Ҳали бир қарорга келмадим. Бир қарорга келган бўлсам-да, буни сизга айтмайман».

Винисиус ҳақида
«Винисиус Мадридга келганидан бери жамоадошлари унга ёрдам беришмоқда. Тажрибали футболчилар вақт ажратиб, Жуниорга маслаҳатлар беришмоқда. Унинг иқтидори ва жамоадошларидан олаётган тажрибаси — бу энг муҳими. Мен ҳам Винисиусга ҳар томонлама ёрдам беряпман. У зеҳнли йигит».

Марсело асосий таркибда майдонга тушишга тайёрми?
«Ҳар бир ўйин — бу янги дунё. Биз буни шундай қабул қиламиз: биз Марселога эътибор қаратишимиз керак. У эртанги ўйинда майдонга тушиши учун озмунча куч сарфламадик. Биз ўзимиз иштирок этаётган ҳар бир мусобақада муваффақиятга эришишни истаймиз».

Эртанги ўйин ҳақида
«Эртага Испания кубоги ярим финал босқичининг жавоб ўйинини ўтказамиз. Умид қиламан, бу сафаргиси ҳам аввалгиси ҳам ажойиб ўтади».

Финалга чиқиш учун нима қилиш керак?
«Биз биринчи ўйинни яхши ўтказдик, айниқса, иккинчи бўлимда: янада яхшироқ натижага эришиш учун голли вазиятларга эга бўлгандик. Биз шундай руҳда давом этишимиз керак. Бизнинг жамоа нима қилиш кераклигини яхши билади».

Бэйл машғулот ўтказмагани ҳақида
«Нима учун бундай савол бераётганингизни тушуниб турибман. Сиз ўзингиз эътибор қаратган нарса ҳақида сўраяпсиз. Аммо биз эътиборимизни бошқа муҳимроқ нарсага қаратганмиз. Қандай қилиб якдил бўлиш ва олдимизга қўйган мақсадга қай тарзда эришиш мумкинлиги ҳақида ўйлаяпмиз».

Каземиро ишлаган пенальти ҳақида
«Видеотакрорлар фойдаланилганда, турли фикрлар юзага келади. Янги технология спортнинг холис бўлишига қаратилган. Ўйлайманки, №12 қоидани биладиганларда ҳеч қандай шубҳа қолмади. Барчамиз айбни ҳакамга ағдаришга ҳаракат қиламиз, улар хато қилганида ҳам, ҳақ бўлишганида ҳам…».

Асосий таркиб ҳақида
«Эртагача бошланғич таркибни маълум қилмайман».

Мавсумдаги энг яхши ўйин ҳақида
«Бу ўйин худди биринчиси каби муҳим».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 21:58, 26.02.2019.
Ўқилди: 4906 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.