Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Суперлига футболчиларининг барчаси ПФЛ томонидан бепул суғурталаб берилади

Баҳо:
+ | -

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган Профессионал футбол лигаси PEPSI Суперлига клубларига навбатдаги енгилликни яратиб беради.

Маълумки, футболчиларнинг майдонда жароҳат олмасликларини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Яқиндагина ёруғ дунё билан хайрлашган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев билан рўй берган воқеа барча учун сабоқ бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумда футболчиларни суғурталаш масаласига жиддий эътибор қаратади.

Биринчи қадам сифатида ПФЛ ҳар бири 45 нафардан футболчига эга бўлган 14 клуб аъзоларини бепул суғурталаб беради. Бунда “Ўзбекинвест” ҳар бир футболчига 10 миллион сўмлик суғурта полисларини тақдим этади. Унинг ёрдамида футболчилар эҳтимолий жароҳатлари учун моддий таъминотга эга бўлади. Машғулот ёки ўйин вақтида олинган жароҳатни даволаш учун сарф этиладиган сумма 10 миллион сўмдан кўпроғини талаб қилса, ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган янги шартномаларга кўра қолган чиқимлар клуб томонидан қоплаб берилади.

Профессионал футбол лигаси бунда Pepsi Суперлига клублари қошида фаолият олиб бораётган аёллар ва футзал жамоалари аъзоларини ҳам унутмайди. Улар ҳам бепул тақдим этилган 10 миллион сўмлик полисларни қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, шу вақтга қадар клублар гарданида бўлган ҳакамлар, инспекторлар, комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Лицензиялаш талабларини оғишмай бажараётган қуйи лига клубларига ҳам ПФЛ юқоридаги каби суғурта полисларини бепул олиб беришни режалаштирган.

Манба: PFL
Киритилди: 15:24, 27.02.2019.
Ўқилди: 1718 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2762]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2476]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2350]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2326]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2234]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2140]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2088]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2014]

«ПСЖ» «Реал» хавбекини нишонга олди [1930]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1867]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.