Франциянинг “Марсель” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли яна Италия терма жамоасига чақирилиши мумкин. Бу ҳақда Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини фикр билдирди.
“Биз Балотеллининг ўйинларини кўзатяпмиз. У “Марсель”даги фаолиятини яхши бошлади. Шунинг учун у яна бизнинг диққатимизда, худди бошқа футболчилар сингари”, -дейди Манчини La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.