“Тоттенхэм” ҳужумчиси Фернандо Льоренте “Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалагани қилган қилиғига изоҳ берди.
“Бунақасини футболда камдан-кам учратиш мумкин. Кепа характерини кўрсатди. Ўйлашимча, мураббий Кепани жисмоний ҳолати яхши эмаслигини билди ва уни заҳирага олишга қарор қилди, лекин Аррисабалага унга ҳаммаси жойида эканлигини кўрсатди”, - дейди Льоренте.