Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Тер Стеген ҳақида 5 та қизиқ маълумот

Баҳо:
+1 | -

Замонавий футболда яхши дарвозабон тобора камайиб бормоқда. Бугун ана шундай дарвозабонлардан бири ҳақида сўз боради.

 18 ёшида ўз клубини «Бундеслига»да сақлаб қолган.

2010-2011-йилги мавсумда Люсиен Фавр «Бундеслига»дан чиқиб кетиш арафасида турган клубга бош мураббий бўлгач, "Боруссия Мюнҳенгладбах"нинг ёшлар таркибидаги Тер Стегенни ( ёки Штеген) асосий таркиб дарвозабони қилиб қўяди. Илк учрашувда атиги бир бор тўп ўтказган Стеген, кетма-кет 5 та учрашувда дарвозасининг даҳлсизлигини таъминлайди ва клубни «Бундеслига»да олиб қолади.

Терма жамоадаги омадсиз старт

Аввалига, 2012-йилдаги Европа чемпионатига кетиши кутилаётган қаҳрамонимиз ўзининг илк учрашувида Шветцария терма жамоасига қарши майдонга тушади ва нақд 5 та гол ўтказиб юборади. Бу ҳам етмаганидек, АҚШ билан ўртоқлик учрашувида тўпни тўхтатишда қўпол хато қилади ва автогол муаллифига айланади. Унинг бундай хурмача қилиқлари ўзи шундоқ ҳам катта савол остида турган асосий дарвозабонлик ўрнини тўлиқ бой беришига олиб келади.

"Барселона"нинг янги асрдаги энг омадли ҳариди.

2014-йилда каталонияликлар атиги 12 миллион евро эвазига Тер Стеген билан беш йиллик шартнома имзолашади. Ҳозирда Кепа, Эдерсон сингари ўртамиёна дарвозабонларнинг нархи билан солиштирганда «Барселона» ажойиб харидни амалга оширгани яққол намоён бўлмоқда. Ҳозирда қаҳрамонимизнинг трансфермаркетдаги нархи 100 миллиондан ҳам ошиб кетган. «Барселона» бир ўқ билан икки қуённи урганига шу фактнинг ўзи исбот бўла олади.

Ёш бўлишига қарамасдан кўп нарсага улгурган.

Ёш бўлсада катта тажриба ва кўплаб совринлар эгаси саналади. Унинг ҳисобида ЭЧЛ, Испания кубоги, Супер кубок, 3 бор «Ла Лига» ғолиблиги…  қаҳрамонимиз футбол оламига эрта кириб келди ва муҳим тажрибани тенгдошларига қараганда тезроқ орттирди ва ҳақли равишда «Барселона»нинг биринчи рақамли дарвозабонига айланди. Унинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинлари шунчаки фантастика.

Унинг кумири.

У интервьюларидан бирида - «Мен ёшлигимдан бери Буффонинг мухлислиман. У менинг идеалим. Доим унга ўхшашга ҳаракат қилганман. Унинг майдонда ақл билан ҳаракатланиши, ортиқча реакцияларсиз ҳам тўғри жой танлаш эвазига вазиятларни ўз фойдасига ҳал қилиши мени доим ҳайратда қолдирган», - деган эди

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:27, 27.02.2019.
Ўқилди: 7125 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик