Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Испания кубоги. «Барселона» «Сантьяго Бернабеу»да йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Испания кубоги доирасидаги бу галги "эл-класико" дастлабкисига нисбатан анча шиддатли ва голларга бой бўлди. Ҳар иккала жамоа ўйин бошиданоқ катта иштиёқ билан ўйнай бошлашди. Шунга яраша ўйинда хавфли вазиятлар кўп бўлди.

Танаффусга қадар тўп назорати бўйича кичик устунлик "кўк-анорранглилар" томонида бўлган бўлса-да, хавфли вазиятлар бўйича "Реал" рақибдан олдинроқ бўлди. Жумладан, Винисиус Жуниор фаолиятида энг яхши ўйинлардан бирини ўтказди. У каталониялик ҳимоячиларни роса қийнади. Аммо сўнгги у тажрибасизлик қилиб, дарвоза томон бир неча марта аниқ зарба бера олмади. Баъзида эса тер Штеген қаҳрамонлик кўрсатди. Боз устига, бир вазиятда Бензема яккама-якка вазиятда "Барса" посбонини доғда қолдира олмади.

Иккинчи бўлимда эса, кутилмаганда, Вальверде шогирдлари учун барча нарса омадли бўлди. Баҳснинг 50-дақиқасида Альба-Дембеле-Суарес комбинациясидан кейин Луис ҳисобни очди.

Мазкур ўтказиб юборилган голдан кейин "Мадрид" таваккал қилиб олдинга ташланди. Улар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо бу кеча омадж меҳмонлар томонида бўлди.

Каталонияликлар ўз имкониятларидан жуда унумли фойдаланиб қолишди. Баҳснинг 69 ва 72-дақиқаларида Луис Суарес иккита гол муаллифига айланиб, рақибни "нокаут"га учратди. Дастлаб Семедунинг узатмасидан кейин Дембеле ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томонда очилаётган Суарес томон пас берди. Варан эса тўпни дарвозасига буриб юборди. Рафаэль тўпга тегмаганида ҳам Суарес дарвозани ишғол қилар эди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Каземиро ўз жарима майдончаси ичида уругвайлик футболчининг оёғини босиб олди. Белгиланган пенальтини Суареснинг ўзи Паненка услубида амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Шу тариқа, "Барселона" Испания кубоги финалига йўл олди.

Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
"РЕАЛ МАДРИД" - "БАРСЕЛОНА" 0:3 (0:0)
Голлар: 0:1 – 50 Суарес, 0:2 – 69, автогол Варан, 0:3 – 73, пенальти Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Вальверде, 75), Васкес (Бэйл, 68), Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 81), Бензема.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Артур, 86), Дембеле (Коутиньо, 75), Нелсон Семеду, Месси, Суарес (Видаль, 78).
Огоҳлантиришлар: Васкес (58), Бускетс (65), Каземиро (72), Нелсон Семеду (81).
Дастлабки ўйин: 1:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:56, 28.02.2019.
Ўқилди: 11315 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.