Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

А ва В Про-лига иштирокчилари кимлар бўлиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

2019 йилги мавсумда Суперлигада 14 клуб иштирок этиши маълум. Айни вақтда Профессионал футбол лигаси А ва В Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олмоқда.

Ҳозирда “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари А Про-лигада иштирок этиш масаласида иш олиб бормоқда. “Шердор” ҳамда “Нурафшон” футбол клубларида ҳам шундай имконият юзага келиши мумкин.

В Про-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса кўпроқ. Айни вақтда қуйидаги клублар ПФЛ байроғи остидаги мусобақада иштирок этиш истагини билдирган: 

“Орол”

“Локомотив-БФК”

“Бунёдкор-2”

“Яшнобод”

“Норин”

“Ифтихор”

“Имкон-Олтиариқ”

“Янгиер”

“Ғиждувон”

“Зомин”

“Ёзёвон”

“Андижон-2”

“Хисор”

“Рубин”.

 

Икки йилдан буён 2-лигалар ғолиблари ўртасидаги ўтиш ўйинлари ўтказилмай келаётганидан Профессионал футбол лигаси яхши хабардор. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда ПФЛ кубогига асос солинган. Мазкур мусобақа 2-лига ғолиблари учун ўтиш ўйинлари вазифасини ҳам ўтаб беради. Шарти — 2-лига ғолиблари В Про-лигаси учун талабларга жавоб беришлари керак. Лицензиялаш талабларини шу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин. Қуйида эса 2-лига мусобақаларининг барча ғолиблари кўрсатиб ўтилган:

“Оқтепа” (Тошкент)

“Аммафос-Максам” (Олмалиқ, Тош. вилояти)

“Раш Милк” (Шаҳрихон, Андижон)

“Нефтчи” (Чортоқ, Наманган)

“Турон” (Ўзбекистон, Фарғона)

“Академия” (Янгиер, Сирдарё)

“Бўстон” (Зарбдор, Жиззах)

“Зарбулоқ” (Нарпай, Самарқанд)

“Зарангар” (Ғиждувон, Бухоро)

“Насаф-2” (Қарши, Қашқадарё)

“Динамо” (Термиз, Сурхондарё)

“Навоийазот” (Навоий)

“Р.Мадаминов” (Хива, Хоразм)

“Нукус” (Қорақалпоғистон)

 

Маълумот учун, ПФЛ кубогида ғолиб чиққан бир ёки бир нечта клубга А Про-лигада иштирок этиш учун имтиёзли йўлланма тақдим этилади. Қолган клублар эса В Про-лигада фаолиятини давом эттириши мумкин.

Юқорида номлари кўрсатилган жамоалар В Про-лигаси талабларига жавоб берса, тезлик билан Профессионал футбол лигасига алоқага чиқишлари сўралади. Келаётган ҳафта ПФЛ комиссияси вилоятларга йўл олади ва ҳар бир клубни назоратдан ўтказади. Қайд этиш керак, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 7 март куни ёпилади. ПФЛ кубоги иштирокчилари номи эса тез орада маълум қилинади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 17:34, 01.03.2019.
Ўқилди: 3617 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик