Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Спортчиларимиз Бутунжаҳон қишки универсиадасига жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 2-12 март кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон қишки универсиадасида Ўзбекистон спортлик спортчилар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун делегациямиз аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Мусобақада юртимиз шарафини Али Тўхтаев ва Иван Меркушин мураббийлигида Комилжон Тўхтаев, Дамир Бухарбаев, Алдиёр Гаипов, Екатерина Лябина ҳамда Жасур Маҳмудов ҳимоя қилишади.

Бу галги Универсиадада 50 дан ортиқ давлатдан 3000 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутиляпти. Талаба-спортчилар биатлон, тоғ чанғиси, керлинг, чанғи пойгалари, сноуборд, конкида фигурали учиш, фристайл, хоккей, тўпли хоккей, чанғида мўлжални олиш ва шорт-трек каби 11 та спорт тури бўйича 76 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.
Спортчиларимиздан юқори натижалар кутиб қоламиз.

Манба: minsport
Киритилди: 14:02, 02.03.2019.
Ўқилди: 1869 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7516]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7091]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4303]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3746]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2611]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2573]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2213]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2019]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1818]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1758]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик