Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Осиё ўйинларида энди Океания мамлакатлари ҳам иштирок этади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар берганимиздек, Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси ўз ишини давом эттирмоқда. Ушбу тадбир давомида мутасаддилар қатор масалаларни кўриб чиқишмоқда.

Жумладан, 2022 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида Океания мамлакатлари ҳам иштирок этадиган бўлди. Бош Ассамблея иштирокчилари Океания мамлакатларини ҳам қитъамиз спорт байроғи остида бирлаштириш учун ушбу қарорни маъқуллашди.

Бундай жараён 2017 йили Туркманистон пойтахтида ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги ва жанговор спорт турлари бўйича ўтказилган Осиё ўйинларида синовдан ўтказилган. Ўша мусобақада Океания мамлакатларидан Фижи 1 тадан олтин ва кумуш медалларини жамғариб, ушбу минтақа вакиллари орасида етакчи бўлганди.

Океания ва Осиё кўплаб жиҳатларда бир-бирига жуда яқин. Ана энди спорт бўйича бирлашмоқдамиз. Бу янгиликни эълон қилишдан бошимиз кўкка етди”, – дейди Океания Миллий олимпия қўмитаси президенти Робин Митчел.

Шу тариқа 2022 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида қитъадошларимиз қаторида Океания мамлакатларидан ташриф буюрадиган атлетлар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришади. Бироқ Океания мамлакатлари қайси спорт турларида ва қанча спортчи билан иштирок этиши борасида якуний қарор қабул қилинмади. Шунингдек, анжуман давомида бокс ва академик эшкак эшиш спорт турлари бўйича Олимпия йўлланмаларини берадиган мусобақаларни икки минтақа спортчилари учун бирга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:12, 03.03.2019.
Ўқилди: 2399 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.