Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Беларус клуби бошқа мамлакат чемпионатида қатнашиш билан пўписа қилди

Баҳо:
+ | -

Беларуснинг "Динамо" Брест клуби раҳбари Александр Зайцев мамлакат чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқи қайтарилмаса, клуб бошқа мамлакат чемпионатида қатнашиши мумкинлигини маълум қилди.

"Динамо" Брест ва "Неман" клуби ўртасида футболчи Павел Савицкийнинг трансфери юзасидан зиддият юзаган келган, Беларус футбол федерацияси (АБФФ) брестликларни футболчи учун 400 минг доллар тўлашга мажбурламоқда. "Динамо" эса тўламоқчи эмас.

"Динамо"ни чемпионатдан четлаштиришга ҳамма асос бор, буни тушунаман. Аммо позициямни аниқ айтганман: ноль рубль, ноль копейка. Бизни четлаштиришлари мумкин - бунга тайёрмиз. Шундай бўлса, беларус футболи ўз қарорини ўзи шарҳласин. Бизнинг лойиҳамиз - беларус футболига реал маблағ олиб кирадиган камёб лойиҳа. Биз кўп нарса яратдик, катта режаларимиз бор. Аммо федерацияни бу қизиқтирмайди.

Биз шунчаки бошқа чемпионатга ўтиб кетамиз. Бу бир кунлик иш эмас. Аммо ўйлашимча, энг сўнгги чорагача етиб бормайди", - дейди Зайцев.

Эслатиб ўтамиз, брестликлар аргентиналик машҳур Диего Марадонани клубнинг стратегик ривожи учун маъсул этиб тайинлаган эди.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 08:44, 05.03.2019.
Ўқилди: 2218 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.