Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилади

Баҳо:
+ | -

Coca Cola компанияси билан келишувга эришган Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун навбатдаги енгилликни яратишга қарор қилди. Сир эмаски, Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми 8 март санасидан старт олади.

8 март қандай кун экани барчага маълум. 2018 йилги мавсумда Суперлига клублари асосий жамоа учун 500 миллион сўм, аёллар ва футзал жамоалари учун эса 50 миллион сўмдан бадал пули тўлаган. ПФЛ 2019 йилда бу суммани оширмасликка қарор қилганди. Энди эса уни камайтириш йўлига ўтади. Биринчи галда аёллар футбол жамоалари учун бадал пуллари бекор қилинади.

“Pepsi билан келишув бизга катта ёрдам берди. У орқали бир қатор муаммоларимизни ечишга ҳаракат қилдик. Энди эса қадамни янада жиддийроқ ташлаш имконияти туғилди. Coca Cola билан ҳомийлик бизга ўз мақсадларимиз сари янада тезроқ қадам босиш учун туртки бўлади. Шундан келиб чиқиб, бошланишига аёллар футбол клубларини бадал пулларидан озод қилдик”, — деди бу ҳақда Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров.

“Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Бошлаган ишимизни давом эттира олсак, келаси мавсумдан энди бадал пулларини камайтириш, баъзи клубларни умуман бадал пулларидан озод қилишгача боришимиз мумкин. Биз клубларга ўз аравасини босқичма-босқич ўзи торта олиш йўлида ҳам ўрнак бўлишни истаймиз”, — деб сўзига якун ясади Омон Ғофуров.

Маълумот учун, ПФЛ бунга қадар ҳакамлар, инспекторлар ва комиссарларнинг клублар бўйнида бўлган чиқимларини ҳам ўз гарданига олганди. Шунингдек, жорий мавсум ПФЛ Суперлига клублари футболчиларининг 10 миллионлик суғурта полислари харажатларини ҳам ўз ёнидан тўлаб беради.

Манба: PFL
Киритилди: 16:37, 05.03.2019.
Ўқилди: 1843 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2001]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1993]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1958]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1733]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1607]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1549]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1543]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1500]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1436]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик