Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

«Андижон» ФК раҳбарияти «Ёшлар шаҳарчаси» болаларини тақдирлади

Баҳо:
+ | -

Яқинда Фарғона вилоятида меҳрибонлик уйлари ўртасида футбол мусобақа ўтказилди. Ушбу чемпионатда Андижон шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси” болалари ҳам муносиб иштирок этиб, финалда мезбонларга қарши майдонга чиқишди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу қўлга киритилган фахрли ўринни тақдирлаш мақсадида “Андижон” футбол клуби раҳбарияти Бўстон даҳасида жойлашган “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” нинг анжуманлар залида “Ёшлар шаҳарчаси” футболчиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

“Андижон” футбол клуби бош директори Маъруфжон Абдисаломов сўзга чиқиб, футболчиларни қўлга киритилган иккинчи ўрин билан самимий табриклади.

“Аввало, қўлга киритилган ғалаба билан Сизларни чин қалбимдан муборакбод этаман. Сизларни Андижон вилояти футболи келажаги деб биламан. Машғулотларда ўз устингда ишлаб, келажакда “Андижон” жамоасининг асосий футболчилари қаторида бўлишларингни тилаб қоламан. Қувонарлиси вилоятимиз хокими хурматли Шуҳратбек Қўшақбоевич томонидан сўнгги йилларда миллионлар ўйинига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Насиб қилса бу йил “Андижон” жамоасининг ҳар бир уй учрашувларига “Ёшлар шахарчаси”даги болаларни таклиф этиб, “Соғлом авлод” стадионидан махсус сектор ажратамиз” -дейди Маъруфжон Жамолдинович.

Шунингдек, ушбу очиқ суҳбат чоғида клуб бош директори Маъруфжон Абдисаломов ёш футболчиларнинг талаб ва таклифларини тинглаб, 2002, 2003, 2004 ҳамда 2006 йилда туғилган тўрт нафар ёш болакайларни жамоа қошидаги футбол академиясига қабул қилинишини айтганида, ёш футболчилар хурсандчилигини ўз ичига сиғдира олишмади.

“Фарғонадаги турнирдан сўнг, 5 нафар футболчини терма жамоага номзод тариқасида таклиф этишганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Бу Андижон вилояти футболи ютуғи. Етук футболчи бўлиб шаклланишларингда барча шарт-шароитни қилиб беришга тайёрман. Футбол билан жиддий шуғулланишларингни таъминлаш учун жамоага “JOMA” бренди остидаги либосларни ва “NIKE” тўпларидан совға қиламан -дея ёшларни янада руҳлантирди.

Тадбир сўнгида, “Андижон” футбол клуби бош директори Маъруфжон Абдисаломов, “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” директори Фаррух Мирзаев, “Андижон” мухлислар клуби раиси Нодирбек Тўйчиевлар “Ёшлар шаҳарчаси” футболчиларига фахрли ёрлиқ, медаллар ва эсдалик совғаларини топшириб. Болажонларга юқори кайфият улашди.

“Андижон” матбуот хизмати

Киритилди: 19:52, 05.03.2019.
Ўқилди: 1775 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8914]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2711]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1855]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1715]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1661]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1619]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1469]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1326]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1320]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик