Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Жисмоний тарбия ва спорт университети мураббийлик бўйича учрашув ташкил қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.   Мазкур ҳамкорликдан асосий мақсад Университет талабалари орасида футбол ҳакамлиги ва мураббийлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамлар ва истеъдодли мураббийларни тайёрлашдан иборат.    Шунга кўра бугун ЎФА Мураббийлар таълими департаменти томонидан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари билан учрашув ташкил қилинди.    Учрашув давомида мураббийлик соҳасининг ўзига хос томонлари ҳақида сўз юритилиб, бу касбни танлашга қарор қилган талабалардан қандай жиҳатлар талаб қилиниши ҳақида гапириб ўтилди. Шунингдек, мураббийлар ёш футболчилар билан ишлашда ўзига хос руҳшунос бўлишлари зарурлиги, болаларнинг психологиясидан келиб чиқиб улар билан машғулотлар ташкил қилиш зарурлиги ҳақида маълумот берилди. Мураббийлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга ишни нимадан бошлаш ҳақида амалий маслаҳатлар берилди. 

Эндиликда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 3-курсида таълим олаётган мураббийлик билан шуғулланиш истагида бўлган талабалар саралаб олиниб, улар мураббийлик ўқув курсларининг дастлабки босқичларига жалб қилинади. Мазкур талабалар 4-курсда лицензияни қўлга киритган ҳолда иш фаолиятини бошлаши мумкин бўлади.    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетид ҳакамлик мавзусида талабалар билан дастлабки учрашув ташкил қилинганди. Унда таниқли ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан иштирок этиб, талабалар билан суҳбат ўтказганди.




 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 08:51, 06.03.2019.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик