Кириш Регистрация
30/03 00:45 Лечче 0-1 Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Леганес
30/03 15:30 Кальяри 3-0 Монца
30/03 17:00 Хетафе 1-2 Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина 1-0 Аталанта
30/03 19:15 Барселона 4-1 Жирона
30/03 21:00 Интер 2-1 Удинезе
30/03 21:30 Валенсия 1-0 Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао 0-0 Осасуна
30/03 23:45 Наполи 2-1 Милан
31/03 00:00 Бетис 2-1 Севилья
31/03 21:30 Верона - Парма
31/03 23:45 Лацио - Торино
01/04 00:00 Сельта - Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон - Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал - Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест - Ман. Юнайтед

Почеттино: «Тоттенхэм» ҳақли равишда чорак финалга чиқди»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм Хотспур» бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Боруссия»га қарши жавоб ўйини (1:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Фантастика. Биз чорак финалга чиқдик. Мен ўйинчилар ва мухлисларимиз учун хурсандман. «Тоттенхэм» муҳим ғалабага эришди. Биринчи бўлимда биз баъзи муаммоларга дуч келдик. Лекин футболда сабр қилишни ва зарба қабул қилишни билиш керак. Биз чорак финалга тўла ҳақли эдик.

Льорис ажойиб ўйнади. Биз ўз дарвозамиз олдида рақибнинг хавфли вазият яратишига кутганимиздан кўпроқ имконият бердик. «Боруссия»нинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди. У катта таваккалчилик билан ўйнади.

Якунда кўп нарсани таҳлил қилиш шарт эмас. Чорак финалга чиққанимиз билан мароқланишимиз лозим. Премьер-лига билан бирга бу нуфузли турнир. Биз ўзимиз билан фахрланишимиз керак.

Футболда энг асосийси ишончни йўқотмаслик ва ўз кучини майдонда намойиш қилиш. Клуб фантастик натижага эришди. Биз энди эркин ва ишонч билан ҳаракат қилишимиз керак. Таркибимиз кучли ва соврин ҳақида орзу қила оламиз», — деди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, Лондонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Маурисио Почеттино жамоаис 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, «Тоттенхэм» ЕЧЛнинг чорак финал босқичига йўл олди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:15, 06.03.2019.
Ўқилди: 1627 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz